Линклар

Ҳукумат қарорини бекор қилишга мажбур бўлди


Ливан ҳукумати “Ҳизбаллоҳ” гуруҳига нисбатан қабул қилган ва кейинчалик зўравонликларга сабаб бўлган чораларни бекор қилди.

Ливаннинг ғарбпараст ҳукумати мазкур қарор мамлакатнинг миллий бирдамлигини сақлаб қолиш учун қабул қилинганини билдирди. Бундан икки ҳафта муқаддам Ливан ҳукумати “Ҳизбаллоҳ”га тегишли телефон тармоғини ёпиб, гуруҳга аъзоликда гумон қилинган Байрут халқаро аэропорти хавфсизлик хизмати раҳбарини ишдан бўшатган эди. Бу қарордан норози бўлган “Ҳизбаллоҳ” жангарилари ва ҳукумат тарафдорлари ўртасида рўй берган тўқнашувларда эса 60га яқин фуқаро нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG