Линклар

logo-print

Қурбонлар сони 50 минг кишига етиши мумкин


“Синьхуа” ахборот агентлиги хабарига кўра, Хитойнинг Сичуань вилоятида рўй берган зилзила қурбонлари сони 50 минг кишига етиши мумкин.

Ҳозиргача олинган маълумотларга кўра, Рихтер ўлчови бўйича 7,8 баллни ташкил этган бу зилзиладан ўн тўққиз минг беш юз фуқаро нобуд бўлган, 20 мингдан зиёд фуқаро эса бедарак йўқолган ҳисобланмоқда.

Айни пайтда зилзиладан зарар кўрган ҳудудларда қутқарув ишлари давом этмоқда. Хитой бош вазири Вэн Цзябоа зилзила оқибатларини бартараф этиш ишларига қўшимча ҳарбий куч ва техника жалб қилишга буйруқ берди.
XS
SM
MD
LG