Линклар

Миграция масалалари учун ягона идора тузилиши мумкин


Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги миграция масалалари бўйича ягона давлат идорасини ташкил этиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф этмоқда.

Қозоғистон ички ишлар вазири ўринбосари Алик Шпекбоев парламент қуйи палатасида муҳожирот масалаларига бағишлаб ўтказилган давра суҳбати чоғида мамлакатда ички миграция масалаларини назорат қилувчи ягона давлат идораси йўқлигини таъкидлади.

Унинг айтишича, Ички ишлар вазирлиги чет элликларнинг мамлакат ҳудудида юриши ва фуқаролик масалалари билан шуғулланса, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигининг миграция ишлари бўйича қўмитаси ўролмонлар (Қозоғистонга чет элдан кўчиб келган қозоқлар) масалалари билан шуғулланмоқда.

Алик Шпекбоевнинг таъкидича, АҚШ, Канада ва Россия Федерациясида бўлгани каби ташқи ва ички миграция масалалари бўйича ягона органнинг ташкил этилиши Қозоғистонда муҳожирот муаммоларини тартибга солишда самарали қадам бўлган бўларди.
XS
SM
MD
LG