Линклар

logo-print

Миллатчилар янги ҳукумат тузиши мумкин


Сербия миллатчилари ва марҳум президент Слободан Милошевичнинг Социалистлар партияси мамлакатда ўтказилган парламент сайловидан сўнг ҳукуматда янги коалиция тузиш арафасида турибди.

Ультрамиллатчиларнинг Радикаллар партияси ва истеъфога чиқаётган бош вазир Воислав Коштуницанинг Демократик партияси коалиция тузиш борасида келишувга эришгани, бироқ музокараларни давом эттираётганини маълум қилди.

Ўтган ҳафтада Сербияда ўтказилган парламент сайловида ғарбпараст партиялар ғалаба қозонган бўлса-да, парламентда мутлақ кўпчиликни ташкил эта олмайди.

Кузатувчилар фикрича, миллатчилар ва социалистлар ўртасида тузилажак янги коалиция Сербиянинг ЕИ билан ўтказаётган музокараларини тўхтатиб қўйиши мумкин.
XS
SM
MD
LG