Линклар

logo-print

ЎИҲни молиялашда гумонланганлар ушланди


Франция полицияси ЕИнинг бирданига учта давлати - Франция, Германия ва Нидерландияда Ўзбекистон исломий ҳаракатини молиялаштиришда гумон қилинган ўн шахс ҳибсга олинганини эълон қилди.

Полиция расмийсининг билдиришича, турк миллатига мансуб саккиз шахс Франциянинг Мулхауз шаҳрида ҳисбга олинган. Қолган икки киши эса Германия ва Нидерландия ҳудудида ушланган.

Ҳозирча бу шахсларга оид қўшимча маълумот ошкор қилинмади.
XS
SM
MD
LG