Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:03

Ўзбекистон тожикистонлик 4 болани озод этди


Ўзбекистон чегарачилари томонидан қўлга олинган тожикистонлик 6 мактаб ўқувчисидан 4 нафари қўйиб юборилганига қарамай, Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий Тошкентга норозилик нотаси топширди.

Мактаб ўқувчиларидан тўрт нафари қўйиб юборилганига оид хабарни Тожикистон Давлат хавфсизлик қўмитасининг Давлат чегарасини қўриқлаш бошқармасига таяниб “Азия плюс” ахборот агентлиги тарқатди.

Тожикистон Давлат чегараларини қўриқлаш бошқармаси вакили Юсуфжон Кимсанов “Озодлик” мухбири билан суҳбатда бу хабарни тасдиқлади.

“Аммо яна 2 бола Ўзбекистон махсус хизматлари ихтиёрида қолмоқда. Бу болалар шахсини аниқловчи ҳужжатлари нотўғрилиги важидан қўйиб юборилмаяпти”,- деди у.

Ю.Кимсанов қолган икки ўқувчининг ҳам юртига қайтарилиши юзасидан ишлар давом этаётганини билдирди.

Шунга қарамай, 16 май куни эрталаб Тожикистон ТИВ болаларни озод этиш юзасидан ўтказилган музокарадан сўнг Ўзбекистон консули Миродил Абдураззоқовга норозилик нотаси топширди.

“Консул билан болаларнинг тезроқ уйига қайтиши борасида келишиб олинди. Музокарадан сўнг Тожикистон томони ўзбекистонлик дипломатга нота топширди. Нотада болалар тақдири ҳал этилиб, улар ватанига қайтарилиши талаб қилинган”,- деди Тожикистон ТИВ матбуот хизмати бошлиғи Давлат Назриев.

У адрасмонлик 4 мактаб ўқувчиси Ўзбекистон чегарачилари томонидан қўйиб юборилганига доир маълумотлардан хабарсизлигини билдирди. Ўзбекистон консули ҳам бу маълумотларни тасдиқлай олмаслигини маълум қилди.

Сўғд вилоятининг Адрасмон посёлкасилик 31 мактаб ўқувчиси 26 апрель куни тоққа равоч тергани чиққанида Ўзбекистон чегарачилари томонидан қўлга олиниб қамаб қўйилган эди. Чегарани бузганликда айбланган болалар сўроқ қилингандан сўнг уларнинг 25 нафари қўйиб юборилиб, қолган 6 таси Тошкентга жўнатилган эди.
XS
SM
MD
LG