Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:19

Қимматчилик ва Абдулла Орипов ёки ёзувчилар ўз раисидан норози


http://tbn0.google.com/images?q=tbn:LH23TVxCAfTHhM:http://ru.infocom.uz/images/uploads/oripov_15_1_2007.jpg Абдулла Орипов қачон телевидениега чиқадиган бўлса, қимматчилик бошланар экан-да, дейдиган бўлиб қолди халқ, деди суҳбатдошимиз. Бу Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Абдулла Орипов ҳақида билдирилган фикрларнинг энг беозори.

Кейинги пайтларда ўзбек ёзувчи-шоирларидан бир гуруҳи А.Ориповнинг уюшма раиси сифатидаги фаолиятидан ўз норозилигини билдирмоқда.

Норозилар турли идораларга, жумладан, Ўзбекистон президенти девонига шикоят мактублари йўллаган.

Ўшандай шикоят билан “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамиятига ҳам мурожаат қилингани тўғрисида мазкур ташкилот 5 май куни хабар қилган эди.

Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Минҳожиддин Ҳайдар ўз раиси фаолиятидан норозилардан бири.

Озодлик: Арз қилганлар ичида сиз ҳам бормисиз?

Минҳожиддин Ҳайдар: Мен бу гапни биринчи бўлиб бошлаганларданман. Ёзувчилар уюшмаси аъзоси сифатида ҳам бугунги кунда шоирлар ичида Абдулланинг кўзига тик қараб гапирадиганлардан бири менман.

Озодлик: Сизнинг қаватингизда яна қанча одам бор?

Минҳожиддин Ҳайдар: Қаватимда менга берган аризалар ичида 100дан ортиқ одам бор.

Озодлик: Демак, Ёзувчилар уюшмасининг ҳозирги раҳбари фаолиятидан юздан зиëд ëзувчи ва шоир норози, шундайми?

Минҳожиддин Ҳайдар: 100 тамас. Аслида менга айтган одамларнинг рўйхатини қилиб қўйганман. Булар 153 та. Булар энди менга тил билан айтганлари. Аслини олганда биздаги ҳамма ëзувчи ва шоирлар, Абдулланинг атрофида юрган 5-6 тасидан бошқа, ҳеч бири рози эмас.

Озодлик: Умуман уюшмага қанча одам аъзо?

Минҳожиддин Ҳайдар: Уюшмага иттифоқ пайтида 2000дан ортиқ одам аъзо эди. Кейинги пайтда булар ниҳоятда камайиб кетиб қолди. Абдулла кейинги пайтда уюшма аъзоси бўлган ëзувчиларнинг бирортасидан хабар олмай қўйган.

Озодлик: Энди шикоятларнинг конкрет мазмунига ўтсак. Нимадан норозисизлар?

Минҳожиддин Ҳайдар: Норозиликнинг биринчиси - Ўзбекистонда, айниқса, мустақилликка эришгандан кейин бутун ëзувчиларда катта имкониятлар бор эди. “Мана, энди биз мустақил бўлдик. Мана, бизга ҳам, ижодга ҳам жуда яхши имкониятлар яратилади”, деб кутдик. Мана шу Абдулла Орипов шу ерга Ёзувчилар уюшмаси қурултойисиз олиб келиб қўйилди. Ундан кейин у номигагина борди. Бошқа вақтларда эса йўқ. Учрашувларга, мактабларга, лицейларга, олий ўқув юртларига фақат маълум одамларнинг рўйхати бериб қўйилган. Ҳозир ëзувчиларимизнинг Абдулладан хафа бўлаëтгани шундаки, ëзувчилардан ҳеч қандай хабар олинмай қўйилди.

Озодлик: Ëзувчилар аҳволидан хабар олиш раиснинг одамгарчилигидан келиб чиқадиган нарсами ëки уюшма низомидан келиб чиқадиган?

Минҳожиддин Ҳайдар: Одамгарчилик бошқа нарса. Уюшмада ҳар бир аъзога вақти-вақти билан доимий кўз-қулоқ бўлиб туриш керак. Уларнинг аҳволи қандай, нима бўляпти, нима тўғрисида ëзяпти, ëзганлари нима бўляпти, матбуотда эълон қилиняптими-йўқми, бундан хабардор бўлиб туриши керак. Бунда биринчи ўринда уюшма раиси кўз-қулоқ бўлиб туриши керак.

Озодлик: Демак, айтганларингиздан шундай хулоса чиқяптики, биринчидан, А.Орипов ғайриқонуний равишда раисликка келган, иккинчидан, у ëзувчи-шоирлар ҳолидан хабар олмаяпти. Бор айби фақат шуми?

Минҳожиддин Ҳайдар: Йўқ. Ундан ташқари, бугунги кунда керакли жойларга бориб: “Ёзувчиларимизнинг аҳволи ҳозир мана бундай. Бизга шунинг учун ëрдам керак. Мана, бугунги кунда 1 тонна қоғоз фалон пул бўлиб кетди. Шунинг учун ëзувчиларнинг китобларини чиқаришга имконият бўлмаяпти”, деб айтмайди. Дунëнинг ҳамма жойида ëзувчиларга қўлдан келганча ëрдам берилади. Бу нарсалар унда мутлақо йўқ. Бировларни мақташга тўғри келганда тил икки қарич бўлса, ўз аъзоларига аҳволинг қандай, дейишга тили йўқ. Бир нима бўлиб қолса, чиқиб олиб халққа маддоҳлик қила бошлайди. Тўғрисини айтсам, одамлар қачон А.Орипов ТВга чиқса, демак қимматчилик бошланар экан-да, дейдиган гапга келиб қолди.

Озодлик: Бу ўзининг виждони билан ҳал қилиб оладиган нарсаси...

Минҳожиддин Ҳайдар: Учинчидан, мана, президент сайланганини олинг. Шу сайлангандан бери 3 марта президент сайлови ўтказилди. Абдулла учун бунақа нарса йўқ. Тўртинчиси, “Ўзбекистон адабиëти ва санъати” газетаси ўзининг шахсий, оилавий газетасига айланиб қолган. Унинг даврида мулк деган нарсанинг ўзи қолмади. Энг ëмони шу бўлдики, Ёзувчилар уюшмасига қарашли боғни ҳам ўзи талон-тарож қилиб, биринчи ўринда ўртасига девор қуриб, ўзиники қилиб олди. Бўлмаса бу ўзи кичкинагина жой. Мен бу ҳақда президент девонига ëзганман ва у шу ерда турибди. Бунга ҳеч ким тегиши керак эмас. Бу боғ. Ҳамид Олимжон бутун умрини сарфлаб бу боғни ташкил қилдирган эди.

Озодлик: Дардинглар тўлиб қолибди. Шунча йилдан бери нимага индамай келдингиз?

Минҳожиддин Ҳайдар: Мен аввал ҳам бир неча марта мурожаат қилганман. Жаҳон матбуотида ҳам айтганман. Ундан ташқари, президентга ëзган хатим, мана, 1,5 ойдан бери на у ëққа чиқди, на бошқа жойда кўрилди. Денгизга тушган тошдай бўлиб турибди.

Суҳбат давомида шоир Минҳожиддин Ҳайдар қаҳрамон шоир Абдулла Ориповнинг бу ёруғ дунёнинг баъзи неъматларини суиистеъмол қилиши, бу ҳолат шоир деган номга ярашса ҳам, уюшма раиси деган номга, ҳожилик мақомига иснод экани тўғрисида куюниб гапирди.

Биз бу гапларни дастурхон қилишни лозим билмадик. Қолаверса, бутун мамлакат биладиган гапни такрорлашдан не ҳожат?!

Айтилган танқидларга муносабат билдирар, деган умид билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси қабулхонасига телефон қилдик.

Озодлик: Бу Ёзувчилар уюшмасими?

Аëл: Ҳа.

Озодлик: Мен “Озодлик” радиосидан телефон қилаëтган эдим. Исмим Сарвар Усмон. Абдулла Орипов билан гаплашсам бўладими?

Аëл: Ҳозир йўқлар. Ҳамма тушликда. Бир соатлардан кейин телефон қилинг.

Озолдик: Абдулла ака ўзлари келадими?

Аëл: Абдулла ака шу ерда эдилар. Ҳозир тушликка чиқиб кетдилар. Тушликдан кейин қайтадиларми ëки йўқми, билмадим.

Ярим соатдан кейин ҳам, бир соатдан кейин ҳам, ундан кейин ҳам телефон қилдик. Лекин Абдулла ака тушликдан қайтмади.

Балки шоир Минҳожиддин Ҳайдар ва у киши билан ҳаммаслак бўлган бошқа юзлаб (ҳар ҳолда суҳбатдошимиз шундай деяпти) шоир ва ёзувчиларнинг уюшма раисидан шахсий хусумати бордир?

Бўлиши мумкин.

Ғаразли мақсадларда қаҳрамон шоирга қарши кампания бошлагандирлар?

Бўлиши мумкин.

Хўш, холис фикрни ким айта олади?

Ўйлай-ўйлай ўзбек ёзувчилари орасида ҳам, китобхонлари орасида ҳам обрўси бирдай баланд, ёши қарийб 90га чиққан, ўзи 1946 йилдан буён Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло домлани суҳбатга тортдик.

Домладан ҳол-аҳвол сўраб, у кишига бўлган самимий ҳурматимизни изҳор этиб бўлгач, сўрадик.

Озодлик: Ëзувчилар уюшмасидаги кейинги пайтлардаги аҳволдан сиз уюшма аъзоси сифатида қониқасизми?

Шукрулло: Ëзувчилар уюшмасига мен ўзим 1-2 йилда бир марта борсам бораман, бўлмаса йўқ. Чунки ҳозир унинг биноси ҳам ўзгариб кетган. Ëзувчилар уюшмасининг ўзи кексалигимизни эътиборга олибми, баъзида таклиф ҳам қилмайди. Кейинги йилларда ҳамма ижодий ташкилотларни йиғиб анжуман ëки бир манфаатли умуммасала кўтаришлар йўқ. Ëзувчилар уюшмаси бунақа ишларни қилмайди. Ҳозир Ёзувчилар уюшмасининг ҳамма ишларини мукаммал, деб бўлмайди. Чунки ҳаëт ҳақида, масалан, нима асарлар ëзилди, қайси асарлар ҳозир жуда аҳамиятли бўлди, кимнинг романи ҳозир долзарб бир масалани кўтарди, мана шунақа нарсаларни ëзиш керак, деган нарсалар йўқ.

Озодлик: Уюшма фаолияти сустлашиб кетгани айбдори сифатида раис А.Ориповни кўрсатишяпти. Шу айбловга қўшиласизми?

Шукрулло: Биласизми, Абдулла қаҳрамон унвонига эга. Абдулла мадҳия сўзларини ëзган. Уни танқид қилишга анча-мунча одам журъат қила олмайди. Мен: “Абдулланинг бунда айби йўқ. У уюшмани яшнатиб юборди”, деб айта олмайман.

Озодлик: Арз қилган ëзувчи ва шоирлар А.Ориповни бошқа айбловлар билан ҳам айблашяпти. Уюшмага қарашли мулкни талон-тарож қилдириб юборди, деган гаплар бор. Бунга нима дея оласиз?

Шукрулло: Биз ҳамиша ëлғондан қочишимиз керак. Инсофли, тўғрисўз бўлишимиз керак. Ўзимиз шу билан ибрат бўлишимиз керак. Мен Ёзувчилар боғида кўп йилдан бери бўлмайман. У ерда нима бўляпти, деярли билмайман. Бундан 5-10 йил олдин менга ҳам боғ беришган эди. У ерда совуқ ва иссиқ сув бўлмади. Шуни қилиш учун шароит бўлмади. Менинг уни қилишга қудратим етмади ва мен боғдан кетиб қолдим. 7-8 йил бўлди, мен у ерга қадам қўйганим йўқ. Лекин: “ Боғ олдинги қиëфасини йўқотган. Дарахтлар қуриб қолган. Қаралмай қолган”, деган гапларни эшитаман. Буни жамоатчилик билади.

Озодлик: Шикоят қилган ëзувчи ва шоирлар Ёзувчилар уюшмаси ëзувчилар бошини силаш, уларга ғамхўрлик қилиш ўрнига, масалан, Мамадали Маҳмудга, Юсуф Жумага умуман эътибор қаратмаяпти, уларнинг ëнини олмаяпти, дейишган. Бунга нима дейсиз?

Шукрулло: Бу саволингизга мен жавоб бера олмайман. Чунки менинг ундан хабарим йўқ. Қараяптими ëки йўқми, бехабарлигим учун билмайман.

Озодлик: Мамадали Маҳмуд ва Юсуф Жума масаласига шахсий муносабатингиз қандай?

Шукрулло: Бир вақтлар мен Мамадали Маҳмудга муносабатимни билдирган эдим. Бир неча йиллардан бери унинг ўзидан ҳам, оиласидан ҳам хабарим йўқ.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси большевиклар туққан ва советча мафкурага хизмат қилган ташкилот аслида. Лекин шуниси ҳам борки, қайта қуриш йилларида айнан шу ташкилот демократия мактабига айлангани, демократик ҳаракатлар худди шу ташкилотда туғилиб йўргаклангани, биринчи қадамлари шу ташкилот биноси пиллапояларида ташлангани ўзбек
XS
SM
MD
LG