Линклар

Дипломатлар циклондан зарар кўрган ҳудуддаги вазият билан танишди


Мьянмадаги дипломатлар “Наргиз” циклонидан энг кўп зарар кўрган минтақага бориб вазият билан яқиндан танишди.

“Рейтер” ахборот агентлиги хабарига кўра, Ирравади минтақасида бир неча километр масофада минглаб аҳоли ёрдам юклари олиб кетаётган машиналарга қўл чўзиб егулик бирор нарса беришларини ўтиниб сўрамоқда.

Мьянмани бошқараётган ҳарбий хунта табиий офат оқибатида ўлганлар сони 78 мингга етганини эълон қилди. Давлат телевидениеси эса 56 минг одам бедарак йўқолганини айтди. Ҳарбий хунта мамлакатга ёрдам кўрсатилишига рухсат берган. Бироқ ёрдам кўрсатувчи ташкилотлар муҳтож аҳолига халқаро ёрдамнинг жуда оз қисми етиб бораётганини таъкидламоқда.

Дунё раҳбарлари Мьянма ҳукуматини кескин танқид қилмоқда. АҚШ президенти Жорж Буш табиий офатдан тирик қолган икки миллион аҳолига рисоладагидек ёрдам кўрсатмаётган ҳарбий режимга қўшимда санкция эълон қилди. Буюк Британия бош вазири Гордон Браун эса Мьянма ҳукуматини “ғайриинсоний” ҳарбий хунта, деб атади.
XS
SM
MD
LG