Линклар

Нэнси Пелоси Ироққа келди


АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси раиси Нэнси Пелоси кутилмаганда Бағдодга келди.

Пелоси хонимнинг Ироқ расмийлари ва АҚШ ҳарбийлари билан учрашиши режалаштирилган. АҚШнинг Ироқдаги элчихонаси матбуот вакили Мирембе Нантонго Нэнси Пелосининг ташрифи ҳақида батафсил маълумот бермади.

Бир кун олдин Демократик ва Республикачилар партиялари вакилларидан иборат Нэнси Пелоси бошчилигидаги делегация Исроил давлати ташкил этилганининг 60 йиллик тантаналарида қатнашган эди.
XS
SM
MD
LG