Линклар

logo-print

Сичуандаги зилзила қурбонлари сони қарийб 29 мингга етди


Бу ҳақда маълум қилган Хитой Давлат кенгаши матбуот вакили Гуо Веймин зилзила пайтида 200 мингга яқин одам жароҳатланганини билдирди.

Хитой ҳукумати табиий офат натижасида 50 минг кишидан ортиқ одам ўлган бўлиши мумкинлигини айтмоқда. Зилзила оқибатида тўрт миллион 800 минг аҳоли бошпанасиз қолди. Зилзила рўй берганига тўрт кундан ошганига қарамай, шанба куни яна уч одам, жумладан, германиялик бир сайёҳ қулаган бино деворлари остидан тирик қутқариб олинди.
XS
SM
MD
LG