Линклар

Мосулда юзлаб фуқаро қўлга олинди


Ироқ кучлари Мосул шаҳрида мингдан ортиқ одамни исёнчи гуруҳларга алоқадорликда гумон қилиб ҳибсга олди.

Ироқ шимолидаги Мосул шаҳри “Ал-Қоида” назорати остидаги йирик нуқталардан бири ҳисобланади. Яқинда Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий Мосул ва Ниневеҳ шаҳарларида бўлиб, Ироқ ҳарбийлари амалиётларининг бориши билан танишди. Сафари чоғида Маликий 10 кун ичида қуролини топширадиган жангариларга авфи умумий эълон қилди.

Ироқ мудофаа вазирининг маълум қилишича, кўпчилик жангарилар ана шу эълондан сўнг қуролини ташлашга қарор қилганини билдирган.
XS
SM
MD
LG