Линклар

Журналистнинг иши қайта кўрилади


Афғонистон апелляция суди ўлим жазосига ҳукм қилинган журналист Саёд Парвез Камбахш ишини қайта кўриб чиқадиган бўлди.

Журналист шу йил январь ойида ислом динини ҳақорат қилганликда айбланиб ўлимга ҳукм қилинган эди. У барча айбловларни рад этмоқда.

“Мен мусулмон одам сифатида ўз пайғамбарим ва динимни ҳақорат қилишга ҳеч қачон журъат қила олмайман. Мени бунда ноҳақ айблашди. Бу айбловлар ноқонуний ва нима учун менга бундай айблов қўйилганини билмайман”,- деди Кобулдаги судда Саёд Камбахш.

Журналистларни ҳимоя қилиш халқаро қўмитасининг Осиё давлатлари бўйича дастури мувофиқлаштирувчиси Боб Диетц Камбахш иши Кобулга ўтказилганини қутлар экан, журналистнинг оқланишига умид билдирди. Айни вақтда озодликка чиқарилган тақдирда ҳам журналист учун Афғонистонда қолиш хавфли эканидан хавотир изҳор этди.
XS
SM
MD
LG