Линклар

Жорж Буш “Ҳамас”га барҳам берилишини истайди


АҚШ президенти Жорж Буш Яқин Шарқ етакчиларини “Ҳамас” ҳаракатига барҳам беришга, Сурия ҳамда Эрон раҳбарларини эса террорни қўллашни тўхтатишга чақирди.

Жорж Буш Шарм аш-Шайх шаҳрида Халқаро иқтисодий форумда қилган чиқишида асосий эътиборни араб дунёсидаги нефть экспорт қилувчи давлатларга қаратиб, уларни нефть қазиб олиш тизимини ислоҳ қилишга, тинчлик ва барқарорликка эришиш йўлида иқтисодий ҳамда сиёсий эркинликларни таъминлашга чақирди.

Халқаро иқтисодий форумда 55 давлатдан борган юзлаб давлат раҳбарлари, сиёсатчилар ва бизнесменлар иштирок этмоқда.
XS
SM
MD
LG