Линклар

logo-print

Чеклов бекор қилинди


2007 йил октябрида Тожикистонда электр энергиясидан фойдаланишга эълон қилинган чеклов бекор қилинди.

“Барқи тожик” очиқ акциядорлик ширкати вакили Рафоат Саидаҳмедованинг айтишича, атроф туманлардаги аҳоли ва мамлакатдаги саноат корхоналарининг барчаси кечаю кундуз электр энергияси билан таъминлана бошлаган. Вахш дарёсида сув ҳажми кўпайиши ГЭСларнинг тўла қувват билан ишлашига имконият яратиши ортидан чеклов бекор қилинган.

Р.Саидаҳмедова шу кунларда мамлакатда кунига 52,4 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилаётгани, бу эса Ўзбекистонга 313 минг киловатт электр етказиб бериш ва Афғонистонга ҳам электр қуввати экспорт қилишни бошлашга имконият яратганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG