Линклар

Ўзбекистонлик мигрант қирғиз қамоғида


Қирғизистон жанубида ўзбекистонлик ноқонуний меҳнат мигрантларини қонунийлаштирмоқчи бўлган яна бир ишбилармон қамоққа олинди.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, бу ишбилармон мамлакатга ноқонуний йўллар билан келган ўзбекистонлик муҳожирларни қонунийлаштириш мақсадида милиция раҳбариятига пора таклиф қилган. У милиция ходимига пора бераётган жойида қўлга олинган.

Хабарларга кўра, ўзбекистонлик ноқонуний мигрант ҳам айни пайтда Қирғизистон қонунчилигини бузганликда айбланиб қамоқда сақланмоқда.

Май ойи бошидан бери Қирғизистонда ўзбекистонлик ноқонуний мигрантларни иш билан таъминлаган, уларнинг бу мамлакатда бўлишини қонунийлаштирмоқчи бўлган уч киши қамоққа олинган.
XS
SM
MD
LG