Линклар

logo-print

Чингиз Айтматов Германияга олиб келинди


Татаристонга сафари чоғида бетоб бўлиб қолган жаҳонга машҳур қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматов даволаниш учун Германияга жўнатилди.

16 май куни буйрак оғриғи ташхиси билан Қозон шаҳридаги клиник шифохонага ётқизилган Чингиз Айтматов Германияга жўнатилгани ҳақида Қирғизистоннинг Россиядаги элчиси Раимқул Аттўқуров маълум қилди.

Таниқли ёзувчи 15 май куни ўзи ҳақида “Асрга татигулик кун” ҳужжатли фильмини суратга олаётган “Россия” телеканали ходимлари билан бирга келганди. Икки кунлик ташриф чоғида у Татаристон президенти ва мамлакат зиёлилари билан учрашиши ҳамда онаси томонидан аждодлари кўмилган татар қишлоғига зиёратга бориши керак эди.
XS
SM
MD
LG