Линклар

ШҲТ Олий судлари раҳбарлари учрашмоқда


Қозоғистон пойтахтида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Олий судлари раисларининг учинчи кенгаши иш бошлади.

Маълум бўлишича, кенгашда судлар томонидан экологик ва миграция қонунчилигини амалиётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинади.

“ШҲТ чегараларидаги миграция жараёнларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш масаласи “Шанхай олтилиги”га кирувчи Россия, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Хитой каби давлатлар ўртасидаги транзит ҳудудда жойлашган Қозоғистон учун жудаям муҳимдир. ШҲТ аъзоларининг миграция қонунчилигини мувофиқлаштиришдаги ҳамкорлиги ва бу жабҳада улар томонидан хос ҳужжатнинг ишлаб чиқилиши ноқонуний меҳнат муҳожирлиги, гиёҳвандлик моддалари ва қурол-аслаҳа транзити каби қатор муаммоларни йўл-йўлакай ҳал қилиб кетиши билан ҳам жуда долзарбдир”, - дея таъкидлади Қозоғистон Олий суди вакиллари.
XS
SM
MD
LG