Линклар

logo-print

Мьянма ҳукумати хорижий мутахассисларга рухсат берди


Мьянма ҳукумати мамлакатда рўй берган табиий офат оқибатларини бартараф этишга хорижлик мутахасислар ҳам жалб этилишига рухсат берди.

Бу ҳақдаги қарор Жануби-шарқий Осиё давлатлари уюшмасининг Сингапурда ўтказилган навбатдаги йиғилиши чоғида эълон қилинди.

Сингапур ташқи ишлар вазирининг билдиришича, Мьянма ҳукумати уюшмага аъзо давлатлар мутахассисларинигина ўз ҳудудига киритишга розилик берган.

Жаҳон ҳамжамияти Мьянма ҳукуматини мамлакат аҳолисига мўлжалланган инсонпарварлик ёрдами ва хорижлик мутахассисларни ўз ҳудудига киритмаётганини кескин танқид қилган эди.

2 май куни Мьянмада рўй берган тропик циклон оқибатида юз мингдан зиёд фуқаро нобуд бўлиб, миллионлаб киши бошпанасиз қолган эди.
XS
SM
MD
LG