Линклар

Зилзила қурбонлари хотирланди


Хитойда ўтган ҳафтада Сичуань вилоятида рўй берган кучли зилзила қурбонлари хотирланди.

Хитой ҳукумати 19 майдан бошлаб мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилган эди. Давлат телевидениеси тарқатган маълумотга кўра, Ёзги Олимпиада ўйинлари машъаласи эстафетаси ҳам уч кунга тўхтатилади.

Шунингдек, “Синьхуа” ахборот агентлиги хабарига кўра, Сичуань вилоятида ер кўчкиси ҳам рўй берган. Оқибатда қутқарув ишларига сафарбар қилинган 200га яқин қутқарувчи кўчки тагида қолиб кетган.

Айни пайтда мамлакатда рўй берган зилзила қурбонлари сони 34 минг кишини ташкил этмоқда, бироқ ҳукумат расмийлари бу рақам 50 минг кишига етишини тахмин қилмоқда.
XS
SM
MD
LG