Линклар

logo-print

Пленум ўтказиш билан судлар мустақил бўлиб қолмайди

  • Садриддин Ашур

Ўзбекистон Олий судининг куни-кеча бўлиб ўтган навбатдаги пленумида мамлакат суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштиришга оид фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш масаласи муҳокама этилди.

Ҳуқуқшунослар ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Ўзбекистондаги суд тизими жиддий ислоҳотларга муҳтож бўлиб турганини айтиб келади.

Уларнинг фикрича, Ўзбекистон мустақил бўлганига 17 йил бўлаётган эса-да, бу давр мобайнида мамлакатда мустақил суд тизими шаклланмаган.

“Адолатли суд ва адолатли ҳукм бизда қоғозда мавжуд, аммо амалда йўқ. Буни исбот қилишнинг ҳожати йўқ. Бу исбот талаб қилмайдиган аксиома”,- дейди ҳуқуқшунос Руҳиддин Kомилов.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Комилжон Ашуровнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Олий суди қандай пленумлар ёки йиғилишлар ўтказмасин, барибир мамлакатдаги суд тизимида мустақилликка эришиб бўлмайди.

“Чунки токи бизда Олий суд раисидан бошлаб то туман судининг раисигача президент тасдиқлар экан, қилинаëтган тадбирлар ҳеч қандай ëрдам бермайди. Биз жуда кўп судларда қатнашамиз. Шунақа сиëсий судлар бўладики, ҳеч қанақа исбот-далил бўлмасдан туриб судьялар ҳукумат хоҳлаган ҳукмни чиқаришга мажбур бўлади. Қанчадан-қанча одам судларга маҳаллий ҳокимиятдан норози бўлиб ариза ва шикоятлар беради. Бунақанги судларга ҳокимият вакиллари келмайди ҳам, лекин ҳукм ўқилаверади. Чунки судлар ижрочи ҳокимият раъйига қараб иш тутади”,- деди К.Ашуров.

Самарқандлик Маматқул Мухторовнинг таъкидлашича, Ўзбекистон судларида коррупция чуқур томир отган.

“Бизнинг Ўзбекистонда Олий суддан бошлаб то фуқаролик судларигача ҳаммаси фақат пора олиш, ўз манфаати учун ишлашга ўрганиб қолган. Булар ҳозир кимошди савдосига ўтган. Яъни ким қанча кўп пул берса, у ноҳақ бўлса ҳам оқланиб чиқади. Оқтошда бир аёл саккиз йилдан бери ўз ҳовлисини ололмайди. Уни ҳоким тортиб олган. Суд ҳам, прокурор ҳам аёлга ёрдам бера олмаслигини, чунки ҳокимдан қўрқишини айтган”,- дейди Маматқул Мухторов.
XS
SM
MD
LG