Линклар

Бишкекда халқаро анжуман ўтказилди


Бишкекда Ўзбекистон ва Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами етказишнинг самарали усуллари мавзусида анжуман бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон, Тожикистон ҳамда АҚШнинг инсонпарварлик ёрдамлари кўрсатувчи ташкилотлари вакиллари иштирок этди. Йиғинда Ўзбекистон ва Тожикистонга АҚШдан жўнатилувчи инсонпарварлик ёрдамларини етказиб берувчи транспорт тузилмалари фаолиятини яхшилаш масаласи кўриб чиқилди.

АҚШ вакили Ранг Хи Кимнинг билдиришича, бу каби анжуманлар инсонпарварлик ёрдамларини қабул қилиб олувчи давлатларга олинган ёрдамни тақсимлашнинг самарали механизми ишлаб чиқиш ва бу соҳадаги мавжуд қонунчиликни мукаммаллаштириш учун дастуриламал бўлиб хизмат қилади.
XS
SM
MD
LG