Линклар

logo-print

Миллионлаб фуқаро чодирлар билан таъминланмоқда


Хитой ҳукумати мамлакатда рўй берган кучли зилзиладан сўнг бошпанасиз қолган беш миллионга яқин фуқарони турар-жой билан таъминлашга ҳаракат қилмоқда.

Расмий Пекин Сичуань вилоятидаги зилзила қурбонларига зудлик билан чодирлар етказиб бериш тўғрисида фармойиш берди.

12 май куни рўй берган кучли зилзила қурбонларининг сони 70 минг кишини ташкил этиши мумкинлиги ҳам тахмин қилинмоқда.

Шунингдек, Хитой оммавий ахборот воситалари зилзила рўй бергандан буён 195 соат ўтиб, вайрон бўлган биноларнинг биридан яна бир аёл қутқариб олинганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG