Линклар

logo-print

Ҳавьер Солана Теҳронга сафар қилади


Эрон ЕИ ташқи сиёсати мутасаддиси Ҳавьер Солананинг Теҳронга сафар қилишига розилик берди.

Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақийнинг билдиришича, Ҳавьер Солананинг Теҳронга сафар қилиш муддати ҳозирча белгиланмаган.

Хабарларга кўра, мазкур сафар чоғида Ҳавьер Солана ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган расмий Теҳронга қарши қабул қилинган янги санкцияларни Эрон ҳукуматига тақдим этади. Шу пайтгача расмий Теҳрон уранни бойитиш ишларини тўхтатишга оид Ғарб давлатлари чақириқларини рад этиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG