Линклар

АҚШ Беларусни адвокатни қўйиб юборишга чақирмоқда


АҚШ Беларус ҳукуматини бундан икки ой муқаддам Минскда ҳибсга олинган америкалик адвокат Эммануэль Зальцерни озод этишга чақирди.

Оқ уй расмийларининг айтишича, ҳибс этилгандан буён 54 ёшли адвокатга керакли дори-дармон етказиб берилмагани боис унинг соғлиғи ёмонлашган. Шу муддат ичида АҚШнинг Минскдаги консуллиги ходимлари Эммануэль Зальцер билан икки маротаба учрашишга муяссар бўлган.

Март ойи бошида Минск аэропортида ҳибсга олинган Эммануэль Зальцер ҳужжатларни қалбакилаштиришда гумонланмоқда.
XS
SM
MD
LG