Линклар

logo-print

Саддам Ҳусайн сафдоши устидан суд жараёни давом этмоқда


Ироқда мамлакат собиқ ташқи ишлар вазири Ториқ Азиз устидан суд жараёни қайта бошланди.

Ториқ Азиз 1992 йилда Саддам Ҳусайн даврида 42 савдогарга ўлим жазоси белгилаганликда айбланмоқда. Агар айблар ўз тасдиғини топса, унга ўлим жазоси тайинланиши мумкин.

Ториқ Азиз Саддам Ҳусайн режими қулаган 2003 йилда АҚШ ҳарбийларига таслим бўлган эди.

Шунингдек, хабарларга кўра, АҚШ президенти Жорж Буш америкалик ҳарбийнинг “Қуръон”дан нишон сифатида фойдалангани юзасидан Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликийдан узр сўраган.

11 май куни Бағдодда америкалик аскарнинг “Қуръон”га нишон сифатида бир неча бор ўқ узгани маълум бўлган эди. Хабарларга кўра, бу аскар ҳарбий хизматдан четлатилиб, зудлик билан ўз ватанига қайтариб юборилган.
XS
SM
MD
LG