Линклар

logo-print

Мьянмада уч кунлик мотам эълон қилинди


Табиий офат рўй берганидан 18 кун ўтиб мамлакат бўйлаб барча ҳукумат бинолари, мактаблар ва йирик меҳмонхоналарга ўрнатилган давлат байроқлари туширилди.

Расмий маълумотларга кўра, Мьянмадаги тропик циклон оқибатида 78 минг фуқаро нобуд бўлган, 50 мингдан зиёд фуқаро ҳануз бедарак йўқолган ҳисобланмоқда. Табиий офат етказган зарар 10 миллиард доллар атрофида экани айтилмоқда.

Шу пайтгача Мьянма ҳарбий хунтаси хорижий мутахассислар ва инсонпарварлик ёрдамининг мамлакатга киритилишига рухсат бермаётган эди. Бироқ жаҳон ҳамжамияти босими остида Мьянма ҳукумати Жануби-шарқий Осиё давлатлари уюшмасига аъзо мамлакатлар мутахассисларига ўз ҳудудига киришга розилик берди.
XS
SM
MD
LG