Линклар

logo-print

Инфекцияга қарши чоралар кўриляпти


Қозоғистон ўз чегараларида энтеровирус инфекциясини юқтириб олган беморларни аниқлаш бўйича назоратни кучайтирмоқда.

Қозоғистон бош санитар шифокори Анатолий Белоногнинг айтишича, Олмаота вилоятига келган Хитой фуқаросида шундай инфекция аниқланган.

“Биз барча аэропорт, вокзал ва автойўлакларда назоратни кучайтирдик. Бундан ташқари, Қозоғистондаги барча соғлиқни сақлаш департаментларига энтеровирус инфекцияси клиникаси, касаллик ўтиш даврини ва уни даволаш бўйича мутахассисларни тайёрлашни топширдик”,- деди Қозоғистон бош санитар врачи.

Унинг билдиришича, Хитойда энтеровирус инфекцияси жами 30 минг кишига юққан, 40 одам вафот этган, уларнинг асосий қисмини эса 14 ёшгача бўлган ёш болалар ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG