Линклар

Тожик фильми кинофестиваль ғолиблари сафида


Тожикистонда ишланган “Бахт” фильми яқинда Тошкентда ўтган “Ижодий парвоз” Марказий Осиё ёшлари кинофествалида “Энг яхши талабалик фильми” номинацияси соҳиби бўлди.

“Киносервис” ширкати вакили Сафар Ҳақдодовнинг билдиришича, Тожикистон мазкур фестивалга 3 та фильм билан қатнашган. Мукофотга лойиқ кўрилган “Бахт” фильми режиссёр Алишер Хушвақтов раҳбарлигида суратга олинган. Бу фильм шу кунларда Францияда ўтаётган “Париж баҳори” халқаро кинофестивалига ҳам тақдим этилади.
XS
SM
MD
LG