Линклар

ЕИ аъзолари Россия билан музокаралар бошлашга рози


ЕИга аъзо давлатлар Россия билан ҳамкорлик келишуви борасида музокараларни бошлашга рози бўлди.

ЕИнинг амалдаги президенти Словения расмийлари берган баёнотга кўра, бу ҳақдаги қарор ЕИ расмийлари учрашуви чоғида қабул қилинган.

Мазкур қарорнинг 26 май куни ЕИ ташқи ишлар вазирлари томонидан маъқулланиши кутилмоқда.

ЕИ 18 ойдан буён Россия билан ҳамкорлик келишувини имзолаш борасида музокараларни бошлашга уриниб келаётган эди. Бироқ Польша ва Литванинг қаршилиги туфайли бу масала боши берк кўчага кириб қолганди.
XS
SM
MD
LG