Линклар

Режалаштирилган ҳужумнинг олди олинди


Германия Мудофаа вазирлиги ўтган ҳафтада Афғонистон хавфсизлик кучлари НАТОнинг мамлакатдаги ҳарбий базасига қарши режалаштирилган ҳужумнинг олдини олишга муваффақ бўлганини эълон қилди.

Германия ҳарбийлари баёнотига кўра, Афғонистон хавфсизлик кучлари Мозори шарифда НАТО базаси яқинида икки шахсни ҳибсга олган. Бу шахсларга тегишли машинада 300 кг портловчи модда борлиги аниқланган.

Ҳибсга олинган шахслардан бири Тожикистон, иккинчиси эса Покистон фуқароси экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG