Линклар

Қурбонлар сони ошмоқда


Хитой ҳукумати 12 май кунги зилзила қурбонлари сони 41 минг кишига етгани, 32600 фуқаро ҳануз бедарак йўқолган ҳисобланаётганини билдирди.

Рихтер ўлчови бўйича кучи 7,8 баллни ташкил этган бу зилзила оқибатида беш миллионга яқин фуқаро бошпанасиз қолган. Давлат корхоналарининг зилзиладан кўрган зарари қарийб 4,5 миллиард долларни ташкил этган.

Хитой ҳукумати табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишларида кузатилган ҳар қандай ноқонуний ҳаракатлар жиддий жазоланиши тўғрисида огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG