Линклар

Ҳукумат ва “Ҳизбаллоҳ” келишиб олди


Ливан ҳукумати ва мухолифатдаги “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи вакиллари мамлакатда 18 ой давом этган сиёсий бўҳронга барҳам беришга келишиб олди.

Бу ҳақда Қатар пойтахти Доҳада ўтказилган музокаралардан сўнг эълон қилинди.

“Партиялар орасида эришилган келишувга мувофиқ, биринчидан, парламент спикери 24 соат давомида генерал Мишель Сулаймонни президент этиб сайлаш борасида сайлов ўтказишни эълон қилади. Иккинчидан, 30 вазирдан иборат миллий бирдамлик ҳукумати тузилади, унда 16 вазир кўпчиликдан, 11 вазир мухолифат вакиллари ва уч вазир президент томонидан тайинланади. Шунингдек, барча томонлар тузилажак ҳукумат фаолиятига тўсиқлик қилмасликка кафолат берди”,- деди Қатар бош вазири Шайх Ҳамад бин Ясим.
XS
SM
MD
LG