Линклар

Обама партиянинг ягона номзод бўлишига ишонмоқда


Барак Обама Демократик партиядан АҚШ президентлигига номзодликни қўлга киритиш арафасида эканини маълум қилди.

У 20 май куни Орегон штатида ўтказилган президентликка номзодларни саралаш пойгасида ғалаба қозонган бўлса, рақиби Ҳиллари Клинтон Кентукки штатида ўтказилган праймеризда Обамадан устун келди.

Айова штатида ўз тарафдорлари олдида чиқиш қилган Б.Обама Демократик партиянинг августда ўтказилажак анжумани делегатларининг кўпчилик овозига сазовар бўлганини маълум қилди. Президент сайловида демократлардан ким номзод бўлиш масаласи айнан шу анжуманда ҳал этилади.
XS
SM
MD
LG