Линклар

logo-print

Қирғизистон Афғонистон ва Тожикистонга 200 тонна ун юборади


Қирғизистон ҳукумати матбуот хизматининг маълум қилишича, мамлакат бош вазири Игорь Чудинов Тожикистон ва Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш тўғрисидаги фармойишни имзолаган. Мазкур ҳужжатнинг бу мамлакатларда содир бўлган табиий офатлар натижасида юзага келмиш мураккаб иқтисодий вазият туфайли қабул қилингани айтилмоқда. Фармойишга мувофиқ, ҳар иккала мамлакатга 100 тоннадан ун юборилади. Юкни етказиб бериш билан эса Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги шуғулланади.
XS
SM
MD
LG