Линклар

Полковник омон қолди


Қирғизистонда номаълум шахслар молия полицияси полковниги Қўноқбой Ўсканбоев ҳаётига тажовуз қилди.

Хабарларга кўра, унинг машинасига ўрнатилган портловчи мослама ишга тушиши оқибатида полковникнинг турмуш ўртоғи ва фарзанди оғир тан жароҳати олган. Қ.Ўсканбоевнинг ўзи бахтли тасодиф туфайли омон қолган.

Қ.Ўсканбоев олий милиция раҳбариятининг суиқасдга учраган ягона вакили эмас. Бундан аввал Қирғизистондаги энг машҳур милиция полковниги Чиннибек Алиев отиб ўлдирилган эди.
XS
SM
MD
LG