Линклар

logo-print

Генерал қўшинлар олиб чиқилишини тавсия қилиши мумкин


АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондони генерал Дэвид Петрэус сентябрга қадар америкалик ҳарбийларнинг бир қисмини Ироқдан олиб чиқишни тавсия қилиши мумкинлигини билдирди.

Бу ҳақда Дэвид Петрэус АҚШ Сенати ҳузуридаги мудофаа масалалари қўмитаси мажлиси чоғида маълум қилди.

Айни пайтда Ироқда америкалик 155 минг аскар хизмат қилмоқда. Жорий йилнинг июль ойига қадар 15 минг ҳарбийни ўз ватанига қайтариш режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG