Линклар

Сурия террорни қўллашдан воз кечиши керак


Исроил ташқи ишлар вазири Ципи Ливни “агар Сурия ҳукумати Исроил билан тинчлик шартномасини имзолашни истаса, терроризмни қўллаб-қувватлашдан воз кечиши лозим”лигини таъкидлади.

“Шак-шубҳасиз, Исроил ўз қўшнилари билан тинч-тотув яшашни истайди. Бироқ Сурия ҳукумати “Ҳизбаллоҳ”, “Ҳамас” ҳаракатлари ҳамда Эронни қўллаб-қувватлашни тўхтатиши керак”,- деди Ципи Ливни.

Куни-кеча Исроил ҳукумати Туркия воситачилигида Сурия билан тинчлик музокараларини бошлаб юборгани маълум бўлган эди.
XS
SM
MD
LG