Линклар

ЕХҲТ қозоқларни сўз эркинлигини сақлашга чақирди


ЕХҲТ Қозоғистон ҳукуматини ўз ҳудудида “Озодлик” радиоси қозоқ хизматининг Интернет сайтига киришга тўсиқни олиб ташлашга чақирди.

Мана беш ҳафтадирки, Қозоғистон ҳудудида “Озодлик” радиосининг бошқа сайтларига ҳам киришнинг имкони бўлмаяпти.

ЕХҲТнинг оммавий ахборот воситалари эркинлиги масалалари бўйича вакили Миколаш Харатси Қозоғистон ЕХҲТ аъзоси сифатида Интернетга киришни чекламасликка сўз берганини таъкидлаб, “Озодлик” радиоси сайтининг ишламаётгани техник сабабларга боғлиқ эканига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG