Линклар

logo-print

Саакашвили ўз ғалабасини эълон қилди


Президент Михаил Саакашвили ўз етакчилигидаги Миллий бирдамлик ҳаракати Грузияда ўтказилган парламент сайловида ғалаба қозонганини маълум қилди. Бироқ мухолиф партиялар сайлов жараёнида бир қанча қонунбузарликлар кузатилганини билдирмоқда.

Грузия Марказий сайлов комиссиясига кўра, ҳозир Михаил Саакашвили партияси 61 фоиз овоз билан етакчилик қилмоқда. Мухолифатчилар сиёсий блоки эса 14 фоиз овоз олишга муяссар бўлган.

Халқаро кузатувчилар парламент сайлови давомида бир қанча камчиликлар кузатилганини маълум қилди. ЕХҲТ расмийси Жоа Соареш Грузиянинг сайлов жараёнида ҳануз муаммолар мавжуд экани ва бу соҳада кўпгина ишлар амалга оширилиши шартлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG