Линклар

logo-print

БМТ бош котиби Мьянмага сафар қилди


Пан Ги Мун табиий офатдан зарар кўрган Мьянма аҳолисига инсонпарварлик ёрдами етказиб бериш масаласини муҳокама қилади.

Хабарларга кўра, БМТ бош котиби Мьянма бош вазири Тхеин Цейн билан музокаралар ўтказган. Пан Ги Мун, шунингдек, табиий офатдан зарар кўрган ҳудудларни вертолётда кўздан кечирган.

Бундан уч ҳафта муқаддам Мьянмада рўй берган табиий офат оқибатида 70 мингдан зиёд фуқаро нобуд бўлиб, 56 минг киши бедарак йўқолган эди.

БМТ маълумотига кўра, қарийб икки ярим миллион фуқаро ичимлик сув, озиқ-овқат ва бошпанага муҳтождир.
XS
SM
MD
LG