Линклар

Моддий ёрдам миқдори икки баробар ошади


Халқаро валюта жамғармаси Қирғизистонга берилажак моддий ёрдам миқдорини икки баробарга оширди.

Озиқ-овқат ва ёқилғи маҳсулотлари нархлари ошиб бориши қабатида ХВЖ Қирғизистонга бериладиган ёрдам миқдорини 14,4 миллион доллардан 28,8 миллион долларга оширди.

Жамғарма баёнотига мувофиқ, мазкур маблағ Қирғизистонга Халқаро валюта жамғармасининг қашшоқлик даражасини пасайтириш учун мўлжалланган маблағи ҳисобидан берилади. Қайд этиш жоизки, бу озиқ-овқат ва ёқилғи нархлари ошиб бораётган бир пайтда жамғарманинг мамлакатларга кўрсатаётган биринчи ёрдами ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG