Линклар

Шартнома ратификация қилинди


Қирғизистон парламенти Россия билан имзоланган ҳарбий объектлар тўғрисидаги шартномани ратификация қилди.

Парламент, шунингдек, Россия ҳарбийларининг Қирғизистондаги мақоми тўғрисидаги протоколни ҳам тасдиқлади. Қирғизистон ҳукуматининг маълум қилишича, мамлакат ҳудудида Россиянинг тўртта ҳарбий объекти ва битта ҳарбий ҳаво базаси жойлашган.

Ушбу шартномаларни тасдиқлаш жараёнида депутатлар АҚШнинг Бишкекдаги ҳарбий базаси масаласини ҳам кўтарди. Депутатлар АҚШ ҳарбий базаси тўлаётган ижара ҳақи мамлакат бюжетига келиб тушмаётганини иддао қилди. Айрим депутатлар Қирғизистондаги ҳарбий базаларнинг мамлакат ичкарисидаги ҳозирлиги масаласини ёпиқ эшиклар ортида муҳокама қилиш таклифларини киритмоқда.
XS
SM
MD
LG