Линклар

Худкуш ҳарбийлар ва болани ўлдирди


Афғонистоннинг Хўст вилоятида худкуш томонидан содир этилган ҳужумда тўрт ҳарбий ва вояга етмаган бола нобуд бўлди.

Хабарларга кўра, ҳарбийлар карвони яқинида содир этилган бу портлашда беш аскар тан жароҳати олган.

БМТнинг Афғонистондаги вакили сўзларига кўра, жорий йилнинг сўнгги тўрт ой давомида мамлакат бўйлаб жангарилар томонидан содир этилган ҳужумларда 300га яқин фуқаро нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG