Линклар

logo-print

Россия президенти Хитойга давлат ташрифи билан келди


Бу ерда Дмитрий Медведев Хитой президенти Ху Цзинтао ва ҳукумат расмийлари билан учрашиб, музокаралар ўтказди.

Хабарларга кўра, икки давлат расмийлари ядровий энергия соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилишга оид шартномани имзолаган. “Росатом” ширкати раҳбари Сергей Кириенко мазкур шартнома қиймати бир миллиард долларни ташкил этишини билдирган.

Шунингдек, куни-кеча Россия президенти расмий Москва ва Пекин Шарқий Сибирни Хитой билан боғловчи нефть қувури ётқизишга оид шартномани имзолаш арафасида эканини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG