Линклар

Калининградда ўзбек калтаклаб ўлдирилди

  • Ҳасанжон

Россиядаги ахборот агентликлари Калининград вилоятининг Гурьев туманида ўзбекистонлик икки фуқаро калтаклангани ва туналгани, оқибатда улардан бири ҳалок бўлганини хабар қилди.

Россия Бош прокуратураси ҳузуридаги Тергов қўмитасининг Калининград вилояти бошқармаси раҳбари ёрдамчиси Марианна Андрюшинанинг “Озодлик”ка айтишича, жиноят 19 май куни Гуръев туманидаги Васильково посёлкасида содир бўлган. Ўзбекистондан ишлаш учун келган икки фуқарога ҳужум қилиниб, уларнинг бош ва тана қисмига қўл, оёқ ва таёқлар билан жароҳатлар етказилган. Бундан ташқари, уларнинг қимматбаҳо буюмлари ўғирланган.

“Ҳужум оқибатида калтакланганлардан бири ҳалок бўлди. Ўлдирилган шахс Ўзбекистоннинг 1982 йилда туғилган фуқароси Умаровдир”, – деди прокуратура расмийси.

Унинг билдиришича, калтакланган иккинчи ўзбек йигити бошига етказилган оғир жароҳат туфайли мия чайқалиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Ҳужум бир посёлкада бир кунда, аммо турли вақтда амалга оширилган. Бу воқеалар юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

“Тезкор қидирув тадбирлари натижасида жиноят содир этишда гумонланиб уч киши қўлга олинди. Уларнинг ҳаммаси Калининград вилоятида яшовчи фуқаро. Ҳужум қилганлардан фақат биттаси 18 ёшга тўлган. Икки нафари ҳали балоғат ёшига етмаган. Улар 17 ёшда. Ҳозир уларнинг учови ҳам ҳибсда сақланмоқда. Жабрланганларнинг қимматбахо буюмлари, яъни телефон ва пуллари ўғирлаб кетилганини айтган эдим. Шу боис, ҳужум ғаразли мақсадда уюштирилгани эҳтимолдан холи эмас. Бошқа сабаблар, жумладан, миллий нафрат асосида жиноят содир этилгани версияси ҳам ўрганилмоқда”, – деди Марианна Андрюшина.
XS
SM
MD
LG