Линклар

logo-print

Икки журналист ҳибсда сақланмоқда

  • Садриддин Ашур

Маълум бўлишича, “Ўзбекистон овози” газетасининг Самарқанд вилояти бўйича мухбири Шуҳрат Қаршиев, “Маҳалла” газетасининг вилоят мухбири Рустам Ҳайитов қарийб 20 кундан бери Каттақўрғон туманида ҳибсда сақланмоқда.

Улар яна бир ҳамкасби – “Ёш куч” журнали фотомухбири Жаббор Мадиев билан Нуробод туманидаги кафелардан бирида таъмагирлик қилгани учун ҳибсга олинган. Кейинчалик эса Жаббор Мадиев қўйиб юборилган.

“Ҳозир ҳибсда сақланаётган мухбирларга таъмагирлик ва пора олиш айблари қўйилган”,- дейди “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти вакили Абдураҳмон Ташанов.

“Ўзбекистон овози” газетаси ходимларидан бири газета мухбири ҳибсда сақланаётганини тасдиқлади.

“Биз сўралган ҳужжатларни у ёққа жўнатдик. Характеристика сўрашди. Қачон ишга келган, қачон бўшаган, қачон шартнома тузилган ва ҳоказо”,- деди ходим.

Ўз номини айтишни истамаган бошқа бир ходимнинг таъкидлашича, Шуҳрат Қаршиев ўзига қўйилган айбларни рад этган. Бу иш уларга қарши уюштирилган бўлиши мумкин. Айни пайтда тергов давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG