Линклар

Хитой Гордон Брауннинг Далай Лама билан учрашувидан норози бўлди


Хитой Буюк Британия бош вазири Гордон Брауннинг тибетликлар диний етакчиси Далай Лама билан учрашувини қоралади.

ХХР Ташқи ишлар вазирлиги мазкур учрашувни Хитойнинг ички ишларига аралашув, деб баҳолади.

Хитой Далай Ламани март ойида Тибетда юз берган оммавий тартибсизликлар уюштирувчиси сифатида айбламоқда.

Буюк Британия бош вазири Далай Лама билан жума куни учрашди. Учрашув норасмий бўлиб, у бош вазир қароргоҳида эмас, черковда ўтказилди.
XS
SM
MD
LG