Линклар

logo-print

Сурия Эрондан узоқлашмоқчи эмас


Сурия Исроилнинг Эрондан узоқлашиш ҳамда радикал гуруҳларга кўмак кўрсатмаслик тўғрисидаги чақириғини рад этди.

Сурия ҳукуматига қарашли “Тишрин” газетасининг бош мақоласида тинчлик ўрнатиш юзасидан сўзлашувлар жараёнида Исроил олдиндан ўз талабларини қўймаслиги лозимлиги айтилган.

Исроил ташқи ишлар вазири Ципи Ливни агар Сурия тинчликни хоҳлаётган бўлса, “Ҳизбаллоҳ” ва “Ҳамас” гуруҳларига ёрдам кўрсатмаслиги кераклигини таъкидлаганди.
XS
SM
MD
LG