Линклар

logo-print

Бағдодда ўнлаб одам ҳибсга олинди


Ироқ ва АҚШ ҳарбийлари Бағдоднинг шиалар яшайдиган иккита мавзеида амалиётлар ўтказиб, бир неча ўн кишини ҳибсга олди.

Шиаларнинг Муқтадо ас-Садр етакчилигидаги радикал ҳаракати расмий вакили баёнотига қараганда, ушланганлар сони 400 кишидан ортиқдир.

Ироқ армияси матбуот котиби Қосим Аттонинг айтишича, амалиёт давомида қидирувда бўлган шахслар қўлга олинган ҳамда қурол-аслаҳа ва портлатгичлар топилган.
XS
SM
MD
LG