Линклар

Қирғизистон Иссиқкўлдаги оромгоҳларни Қозоғистонга беради


Қирғизистон президенти Қурманбек Бақиев Иссиқкўлдаги тўрт оромгоҳни Қозоғистонга вақтинча фойдаланишга бериш тўғрисидаги қонунга имзо чекди.

Қонунга мувофиқ, бунинг учун икки давлат ҳукуматлари ўртасида ижара ҳақи ва ер солиғи миқдори кўрсатилган ҳолда ер участкаларини вақтинча топшириш тўғрисида халқаро шартнома имзоланади.

Мазкур қонун лойиҳаси мамлакат парламентидаги узоқ муҳокамалардан кейин апрель ойи ўрталарида қабул қилинганди. Мамлакат мухолифати ва кўпгина ноҳукумат ташкилотлар эса бир неча маротаба давлат раҳбарини ушбу ҳужжатни имзоламасликка чақирганди.
XS
SM
MD
LG